ДХХ тўрт ҳудудда махсус текширув ўтказди

ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида текширув ўтказилган.
Аниқланишича, Амударё тумани халқ таълими бўлими ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 та МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд. 235 млн. сўм пул маблағининг 177,6 млн. сўмини ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш орқали ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди.
— Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқитувчиси ўз ҳамкасбининг ишончига кириб, танишлари орқали уни малака тоифаси олиш бўйича аттестациядан ўтказиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
— Қашқадарё вилояти Косон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори эса фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди.
— ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1999 й.т. шахс 2 нафар фуқарони пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 24 млн. сўм олганида ушланди.
— Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган шахс 1991 й.т. фуқарони ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон сотиб олиши учун субсидия олишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter