Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелида ҳаракатланаётган метро поездида қисқа туташув содир бўлди

Сергелида ҳаракатланаётган метро поездида қисқа туташув содир бўлди

Скриншот.

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган метро поездида қисқа туташув бўлгани видеоси тарқалди. 

Метрополитен матбуот хизматига кўра, 16 июнь куни соат 20:05 лар атрофида «Eр усти ҳалқа йўли» йўналишининг 6 ва 7 бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тункасининг бир қисми кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчиши натижасида ҳаракатланиб келаётган ҳаракат таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан.

Натижада эса қисқа туташув содир бўлган.

Шундан сўнг, машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ўналишида ҳаракатни давом эттирган.

Метрополитен масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг