Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 11 ёшли қизча ваҳшийларча ўлдирилди. Бош прокуратура расмий баёнот берди

Фарғонада 11 ёшли қизча ваҳшийларча ўлдирилди. Бош прокуратура расмий баёнот берди

Фото: Хабар.уз

2023 йил 20 июл куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.  

Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг