Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада дилерлик шохобчасига ҳужум уюштирган уч киши ушланди

Фарғонада дилерлик шохобчасига ҳужум уюштирган уч киши ушланди

Фото: Тергов департаменти

2022 йил 19 февраль куни соат 00:17 да номаълум шахслар юзига ниқоб тақиб, пичоқ билан қуролланиб, Олтиариқ тумани «Ўзбекистон» кўчасида жойлашган «Beeline» уяли алоқа компанияси дилерлик шохобчасига ҳужум қилишди.

Тергов департаменти хабарига кўра, босқинчилар у ерда бўлган 21 ёшли Т.З.га ҳужум қилиб, унга пичоқ тираб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, қўллари билан уриб, тан жароҳати етказишади ва шохобчада бўлган 5.000.000 сўм пулни талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинишади.

Натижада Т.З. олган тан жароҳатлари билан Олтиариқ туман тез тиббий ёрдам марказига мурожаат қилган. Унда «бурун суягининг ёпиқ синиши, бурун соҳасида шилинган жароҳат» аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи 31 ёшли А.Х., 30 ёшли Э.О. ва М.А.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан мазкур жиноятни содир этишда фойдаланган нарса ва буюмлар ҳамда жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар эвазига сотиб олинган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланишган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг