Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада уй дудбўронига тушиб қолган тулки болалари қутқарилди

Фарғонада уй дудбўронига тушиб қолган тулки болалари қутқарилди

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани инспекциясига Сўфилар МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқоро қўнғироқ қилиб, уйининг дудбуронига тулки болалари тушиб қолганини айтган. Бу ҳақда «EkologUz» каналида хабар қилинди.

Унгача жониворлар очидан ўлмаслиги учун уй эгаси уларни овқатлантириб турган.

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошлоқ туман инспекцияси, давлат инспекторлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда дудбурондан тулки болаларини шикаст етказмасдан чиқариб олиб, табиат қўйнига қўйиб юборишди.

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг раҳбари Гулноза Тўхтасинова «Юртимизда табиатни ардоқловчи фуқоролар борлиги, биз экологлар табиатни асрашда ёлғиз эмаслигимизни қалбан ҳис этмоқдамиз», — дея бўлган воқеага изоҳ берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг