Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада яна бир бола «Док-1 Макс» сабаб оғир аҳволда қолмоқда

Фарғонада яна бир бола «Док-1 Макс» сабаб оғир аҳволда қолмоқда

Фото: Xabar.uz

Фарғонада Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг болалар реанимация бўлимида «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган Қувасой шаҳрида яшовчи 3 ёшли бола даволанмоқда.

Бу ҳақда вилоят ССБ раҳбари Абдуқаюм Тўхтақуловга асосланиб, ЎзА хабар берди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарининг хабар беришича, боланинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Беморга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

«Вилоятдаги вазиятни шахсан ўзим назоратга олганман. Яна бир бор аҳолимиздан иситма туширадиган дори воситаларини фақат шифокор тавсияси ва назоратида қабул қилишни сўрайман. Қолаверса, фарзандларимизга шифокорнинг аниқ тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан дори препаратларини бермасликни илтимос қилиб қоламиз», — деди Абдуқаюм Тўхтақулов.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар 20 нафар бола ушбу дори сабаб вафот этди. Ўзбекистонда ушбу доридан фойдаланиш тақиқланди ва сотувдан олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг