Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ водийдаги кучли ёғингарчилик оқибатлари ҳақида маълумот берди

ФВВ водийдаги кучли ёғингарчилик оқибатлари ҳақида маълумот берди

Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик юзага келди.

Натижада Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган  аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ҳовлиларига сув кириши ҳолатлари кузатилди.

Воқеа жойига Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шунингдек, вилоят ҳокимликлари, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилгани айтилмоқда.

Кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг