Хайрия учун йиғилган пулларни ўмарган кибержиноятчи ушланди (видео)
Тошкентда хайрия мақсадида йиғилган банк пластик картасидан пуллар йўқолиб қолди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи 18 яшар фуқаро ушбу жиноятни амалга оширган. У хайрия қабул қилувчидан пластик карта пин кодини сўраб олган ва пулларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган.
ИИББ хабарига кўра, 18 ёшли хакерга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси бўйича иш очилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter