Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ ходимига жароҳат етказган шахс ушланди

ИИБ ходимига жароҳат етказган шахс ушланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2021 йил 24 июнь куни Пахтачи тумани «Зиёвуддин» шаҳарчаси «Абдулла Қодирий» кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-қисмлари билан судланган, 1991 йилда туғилган А.О. яна жиноятга қўл урди.

У «Зиёвуддин» темир йўл бекатида руда тошлари ортилган юк вагонига чиқиб, руда қазилма тошларини яширин равишда талон-тарож қилаётганида, ҳолатни шу ерда хизмат олиб бораётган кичик сержант К.Расулов кўриб қолиб, А.О. ни тўхтатган.

Фуқаро ИИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, кичик сержант К.Расуловга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг