Икки нафар ёш бола ота-онасига соғ-омон топширилди

Куни кеча соат 15:14 да Фарғона вилояти Учкўприк тумани ФВ бўлимига «Шодлик» кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонадонларининг бирида икки нафар ёш боланинг кириш эшиги қулфланиб, ичкарида қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

«Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус автонарвон ёрдамида хонадон деразасидан ичкарига кирдилар ва ёлғиз қолган болаларни яқинларига соғ-омон топширдилар», дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter