Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иситувчи қозон портлаши оқибатида қаттиқ куйган қизалоқ билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Иситувчи қозон портлаши оқибатида қаттиқ куйган қизалоқ билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Фото: Xabar.uz

Болалар омбудсмани котибиятига Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи, 2008 йилда туғилган Ж.Ж. ўз яшаш хонадонида иситувчи қозон портлаши оқибати 90% оғир тана куйиш жароҳати олганлиги туфайли мунтазам тиббий хизматга ва даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатилишига муҳтожлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.

Болалар омбудсмани Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда мазкур ҳолатни ўрганди.

Аниқланишича, 2008 йилда тугилган Ж.Ж. 04.10.2023 йилда бундай жиддий куйиш жароҳатини олганидан сўнг Республика шошилинч ёрдамга олиб келиниб, у ерда барча тез тиббий ёрдам чоралари кўрилган ва 2 ой давомида (04.10.2023-04.12.2023) шифокорлар томонидан даволаниб, зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.

«Сўнг эса жароҳатлар даражаси мураккаблигига ва доимий тиббий кузатув талаб этишига қарамай Ж.Ж. ота-онаси томонидан уй шароитида парвариш қилиш учун олиб кетилган.

Ҳозирда Ж.Ж. га зарур тиббий муолажалар кўрсатилди ва доимий шифокор кузатуви бириктирилди. Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қизга мунтазам даволаниш учун керак бўлган дори-дармонлар таъминланмоқда ҳамда унга ногиронлик нафақасини белгилаш учун керакли тиббий ҳужжатлар тўпланиш жараёнида», дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг