Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбул-Тошкент йўналишида учган самолёт бортида чақалоқ дунёга келди

Истанбул-Тошкент йўналишида учган самолёт бортида чақалоқ дунёга келди

Бугун, 19 июл куни, Uzbekistan airways'нинг HY282 рейсида Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича парвоз вақтида самолёт бортида чақалоқ туғилди.

Хабар қилинишича, парвоз давомида йўловчилардан бирида муддатидан олдинги туғуруқ бошланган. Аёлга бортда йўловчи сифатида учаётган икки нафар шифокор – Дилбар Шерипбаева ва Дилшод Нортожиевлар экипаж билан ҳамкорликда зарур тиббий ёрдамни тезкорлик билан кўрсатган.

Экипаж командири қарори билан самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўндирилди. У ерда она ва янги туғилган ўғил болани шифокорлар кутиб олишди. Оила тезкор тарзда маҳаллий клиникага етказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг