Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Бугун, 5 апрель куни Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлигига асосланиб, «Aif.ru» хабар бермоқда.
Мазкур ҳодиса Кенсан-Пункот вилоятида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт тоққа қулаган ва портлаган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълум қилинмаган.

Воқеа жойида полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари текширув ўтказмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter