Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келганликлари натижасида, «Арнасой тумангаз» газ филиали манфаатларига 459,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг