Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда мактаб ўқувчиси электрон сигарет чекиб тушган видео тарқалди

Жиззахда мактаб ўқувчиси электрон сигарет чекиб тушган видео тарқалди

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу ҳолат бўйича Жиззах шаҳар ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси, Жиззах шаҳар прокуратураси, Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда Жиззах ички ишлар бўлими инспектор психологлари ижтирокида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш натижасида Жиззах шаҳар Маданият маҳалласида яшовчи 2008 йилда туғилган, Жиззах шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси Н.Х эканлиги аниқланди.

2022 йил 15 октябрь куни соат тахминан 13-00 ларда мактабдан уйига кетаётган вақтида, мактаб тўғрисида жойлашган «LACOSTE» дўкони олдида ўзининг таниши бўлган «KIBERSPORT» билан шуғулланувчи Ш.Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласи яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Б.А Н.Хнинг электрон сегарет чекиб юрганлигини кўриб, ундан нима учун чекаяпсан деб сўраган ва ушбу ҳолатни видеога олаётганлигини айтиб огоҳлантирган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган Н.Хнинг онаси Жиззах шаҳар Маданиятда яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 47-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди, дейилади Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг