Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Космосдан фото: Саҳрои Кабирга қор тушди

Космосдан фото: Саҳрои Кабирга қор тушди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Қиш ўтиб боряпти. Биз қор ёғишини кутяпмиз. Қор эса одатда тушмайдиган жойга — Саҳрои Кабирга ёғилмоқда.

Европа космик агентлиги ғайритабиий ҳолатни — Ернинг энг жазирама саҳроси қорбўрон остида қолган фотони эълон қилди.

7 январ куни ёғган қор келгуси кун охирида эриган. Айрим ҳудудларда қор уюми қалинлиги 40 см.гача етган.

Саҳрои Кабирда охирги марта 2016  йилнинг декабри охирида қор тушганди. Ундан олдин эса 1979 йилда саҳрони қор қоплаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг