Косонсойдаги кўнгилсиз ҳодисада бир киши вафот этди
Наманган вилояти Косонсой туманидаги хонадонларнинг бирида чақнаш юз бергани, оқибатда 5 нафар шахс турли тан жароҳати олгани хабар берилганди.
Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан 1 нафари шифохонада вафот этган, дея маълумот берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми «а» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter