Кучли шамол «Арк» қалъасига зарар етказди (фото)
Кучли шамол ва ёмғир таъсирида «Арк» қалъасининг «Муҳаммад Раҳимхон меҳмонхонаси» ҳовлиси ҳамда «Маросимхона» айвонининг том қисми тунука қопламалари кўчиб кетиб, объектнинг ички ҳудудига келиб тушган.
Воқеа содир бўлган жойда Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси, Бухоро шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими, Бухоро минтақавий реставрация маркази ҳамда музей-қўриқхона ходимлари томонидан ҳамкорликдаги тезкор чора-тадбирлар ташкил этилиб, ҳудудни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
Айни пайтда, Бухоро минтақавий реставрация марказининг уста-реставраторлари томонидан зарар кўрган том қопламаларини қайта таъмирлаш ва тиклаш ишлари бошланиб, яқин кунларда барча носозликлар тўлиқ бартараф этилиши таъминланади.
Ҳозирда «Арк» қалъаси ҳар доимгидек ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter