Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машинада икки қизнинг ўлими юзасидан жиноий иш очилди — Россия

Машинада икки қизнинг ўлими юзасидан жиноий иш очилди — Россия

Фото: «Youtube.com»

Россия тергов қўмитаси Ростов вилояти Каменский туманида уйнинг ҳовлисидаги машинада ҳалок бўлган икки қизалоқ ўлимидан сўнг жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда минтақавий бўлимларига асосланиб МК.ru хабар берди.

«Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) сабабли жиноят иши қўзғатилди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 3 июль куни 2017 ва 2019 йилларда туғилган икки қиз ўз уйининг ҳовлисида ўйнаган ва улар ўзлари уйнинг ёнида турган машинага чиқишган. Уларнинг йўқолиб қолганини сезган она болаларини излай бошлаган, аммо уларни топа олмагач полицияга мурожаат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизалоқларнинг ўлимига юқори атмосфера ҳароратининг таъсири сабаб бўлган.

Терговчилар фожиа ҳолатларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаларини, шунингдек бошқа ҳаракатларни тайинлаганлар. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг