Миришкорда ўқувчи қиз байрам пайтида вафот этди
Бугун ижтимоий тармоқларда Миришкор туманидаги мактабда ўтказилган байрам тадбирида ўқувчи қизнинг йиқилиб тушиб, вафот этгани тасвирланган видео тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Вафот этган қиз 2005 йилда туғилган бўлиб, Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган. У болалигидан тутқаноқ (эпилепсия) билан хасталанган бўлган. Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан Шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.
Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter