Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мовий гумбазлар»даги «қирғин»: ҳокимлик изоҳ берди

«Мовий гумбазлар»даги «қирғин»: ҳокимлик изоҳ берди

Куни кеча Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида тунда қарағайлар кесилгани хабар берилганди.

Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди. 

Ҳокимликнинг иддао қилишича, «ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган».

Ўрганишлар натижасида, бир қатор ҳудудларда ҳавонинг ҳарорати кескин тушиб кетиши ҳамда қалин қор ёғиши натижасида ушбу дарахтларга ҳам жиддий зиён етганлиги аниқланди, дейилади хабарда.

Экоқўмита эса ҳолат юзасидан баёнот берганича йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг