Мумбайда 17 киши девор остида ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Махараштра штати пойтахти Мумбайда кўчки натижасида 17 киши вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб ANI агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, кўчки туфайли Чембур ҳудудидаги бир қанча хароба уйларнинг деворлари қулаб тушган. Натижада 17 киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, вайроналар остидан 16 киши қутқарилган, воқеа содир бўлган жойда қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter