Ҳиндистон мўъжизаси: Мамлакат иқтисодиётини кимлар тортмоқда?
Бугун Ҳиндистон иқтисодиётида кузатилаётган ҳолатлардан бири диққатга сазовор — хорижда меҳнат қилаётган ҳиндлар ватанига жами чет эл инвестицияларидан кўра деярли икки баробар кўп маблағ юбормоқда.
Reserve Bank of India сўнгги маълумотларига кўра (диаграмма), охирги молиявий йилда ҳинд диаспорасидан келиб тушган пул ўтказмалари тарихий чўққига кўтарилиб, 135,59 миллиард долларга етди. Таққослаш учун: мамлакатга кириб келган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 50–70 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.
Ушбу маблағлар макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Хусусан, меҳнат мигрантлари жўнатган пуллар товарлар ташқи савдосидаги йиллик 287 миллиард долларлик дефицитнинг деярли 50 фоизини ёпишга хизмат қилди.
Бу инсон капитали ҳар қандай мамлакат учун энг асосий стратегик ресурс эканини яққол исботловчи мисолдир. Шу тариқа хорижда, айниқса АҚШ, Буюк Британия ва Сингапурда меҳнат қилаётган ҳиндистонликлар ватан иқтисодиёти учун энг йирик халқаро корпорациялар ва инвестиция фондларидан кўра кўпроқ фойда келтирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter