Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда МИБ ходимлари калтакланди

Наманганда МИБ ходимлари калтакланди

Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси ва қоровулини фуқаро маст ҳолатда дўппослаб, уларга тан жароҳати етказган. Айни пайтда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, МИБ ходими фуқаро Б.У. га 23 апрель куни қўнғироқ қилиб, иш юритувида бўлган 4 та, жами 957 075 сўм маъмурий жаримани тўлашни сўраган. Шундан сўнг, 25 апрель куни фуқаро Б.У давлат ижрочисига телефон қилиб, маъмурий жарималар юзасидан тузилган баённомалардан нусха беришни сўраган ва шу куни кеч соат 20:45 ларда маст ҳолатда МИБ бўлимига борган.

Иш вақти тугагани айтилганига қарамай, фуқаро бўлим назорат ўтказиш жойида қоровул билан тортишиб қолган ва унинг юзига мушт туширган. Шу орада уларни ажратмоқчи бўлган давлат ижрочиси ҳам калтак еган.

Ўтказилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, давлат ижрочиси ва қоровулга бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши, энса соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши жароҳати ташхиси қўйилган.

Туман прокуратураси томонидан Б.У. га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг