Намангандаги чевархона ёниб кетди

Бугун, 30 декабрь куни Наманган шаҳридаги Озод маҳалла фуқаролар йиғини А.Хўжаев кўчасида жойлашган хусусий корхонага қарашли чевархонада ёнғин содир бўлган.
Наманган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида чевархона биносининг шифт ва ички қисмидан 70 кв. метр жой, тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар, 6 дона тикув машинаси, 1 дона компютер ҳамда ҳужжатлар ёниб зарарланган.
Ёнғинда ҳеч ким куймаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter