Навоийда «Кобальт» ағдарилиб кетди. 3 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат
Навоий вилоятининг Конимех туманида кеча, 14 июнь куни Зарафшон шаҳрида яшовчи Ш.Э. «Кобальт» русумли автомашинасини Навоий-Учқудуқ йўлида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши натижасида автомашина ағдарилиб кетган.
Натижада автомашина йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшаган П.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ушбу шаҳарда яшаган С.Э. исмли аёл ҳамда унинг қизи мактаб ўқувчиси А.Р. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этганлар.
Шу билан бирга, автомашина ҳайдовчиси Ш.Э. ва унинг қолган йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшовчи Г.Ў. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи Бухоро давлат университети 1-курс талабаси Х.Р. жароҳат олгани сабаб шифохонага ётқизилганлар ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter