Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида «Labo» ёниб кетди

Навоийдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида «Labo» ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

6 август куни Навоий шаҳрида жойлашган «Зарафшон Файз Оил» МЖЧга қарашли АГТКШдан ёқилғи қуйиб чиқиш вақтида «Labo» русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.
 
Ёнғинни ўчиришга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 09:23да ўраб олиниб, соат 09:25да батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор, салон, кузов қисмлари ва автомобиль шиналари ёнган.
 
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
 
Хозирда мутахасислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳрида«Hyundai Sonata» автомобили ёниб кетганди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг