Новвойхона олдида пичоқбозлик рўй берди
2022 йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:30 ларда 34 ёшли К.А. Бўстонлиқ туманида жойлашган «Бўстонлиқ деҳқон бозори» ҳудудидаги новвойхонаси олдида танишлари 22 ёшли А.П. ва 26 ёшли А.Ф.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолади.
Жанжал давомида К.А. новвойхонада бўлган ошхона пичоғи билан А.Ф.нинг чап қорин соҳасини орқа томонига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Натижасида А.Ф. олган тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, А.Ф.нинг танасида «чап қорин соҳаси орқа қисмида санчиб кирган жароҳати, қовурға ва қовурғалараро қон томирлар шикастланиши, ингичка ичак санчиб кесиб ўтган жароҳати, гепертания, постгеморрагик 2-даражали шок» жароҳатлари борлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter