Новвойхона ортидаги ярим миллиардлик қарз ошкор бўлди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда “M.-Х.” МЧЖ бошқарувчиси М.Т. Самарқанд шаҳар, “Зиёкор” кўчасидаги ишлаб чиқариш цехида ва “S.I.” хусусий корхонаси масъул шахслари корхона биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 948 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Ш. “Дилкушо” МФЙ ҳудудидаги хонадонида новвойхона ташкил қилиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 493 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter