Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда кучли қор ёғмоқда (фото)

Нукусда кучли қор ёғмоқда (фото)

Фото: Транспорт вазирлиги

Об-ҳаво шароити кескин ўзгариб Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қор ёғмоқда.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Нукус шаҳридаги умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасининг фидойи йўлчилари музламалар юзага келишига қарши зарур чораларни кўришмоқда.

Ҳозирда барча техника ва махсус бригадалар сафарбар этилиб, йўлларни қордан тозалаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлчилар тинмай меҳнат қилишмоқда.

Вазирлик ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраб, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, зарурат бўлмаганда, тунги вақтда транспорт воситасида ҳаракатланмасликни тавсия қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг