Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коинотда юз берган йирик фалокат изларини аниқладилар

Олимлар коинотда юз берган йирик фалокат изларини аниқладилар

АҚШдаги Ренсселаер политехника институти олимлари уч миллиард йил олдин Сомон Йўлининг митти галактика билан тўқнашувининг изларини топдилар. Янги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, тадқиқотчилар буни ҳаддан ташқари зич митти галактикалар Сомон йўли билан тўқнашганда радиал бирлашув натижаси деб тахмин қилишди.

Ғайриоддий тузилмалар Сомон йўли марказидан бир неча марта митти галактика ўтганида юлдузлар томонидан ҳосил қилинган эгри текисликлардир. Ҳар сафар тортишиш кучи уни орқага тортиб, ядро атрофида тебранишга ва юлдузлар тўпланишига мажбур қилади.

Симуляция натижалари шуни кўрсатдики, митти галактика марказдан биринчи марта 2,7 миллиард йил олдин ўтган.

Галактикалар тўқнашуви улкан галактик фалокатларга сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг