Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда «Nexia-1» кутилмаганда каналга қулади

Олмалиқда «Nexia-1» кутилмаганда каналга қулади

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

25 июл куни Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар ФВ бўлимига Олмалиқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Таначи-Бўка» каналига «Nexia-1» русумли автомобил ҳайдовчиси кутилмаганда тушиб кетганлиги ҳақида хабар берилган. 

Хабарга асосан, зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва техникаларни жалб қилган ҳолда автомобил каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ, Зангиотада трансформатор ёниб кетгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг