Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтиариқда «Ласетти» олиб қочилди

Олтиариқда «Ласетти» олиб қочилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 7 май куни соат 20:20 ларда номаълум шахс Каналбўйи кўчасида эшиклари қулфланмаган, калит ўзида очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «Ласетти» машинасини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.А. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг