Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўрикзор» бозорини сув босди

«Ўрикзор» бозорини сув босди

Ижтимоий тармоқларда «Ўрикзор» бозори ҳудудида иссиқ сув трубаси ёрилгани бўйича видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда барча коммунал тизимларда куз-қиш мавсумига синов-тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, иссиқ сув трубаси ёрилган ушбу бозор ҳудудидан ўтган тармоқда ҳам катта босимда синов ишлари олиб борилаётган бўлган ва магистрал иссиқлик тармоғида қувур ёрилиши кузатилган.

Айни дақиқада мутахассислар ҳолатни бартараф этиш бўйича ишлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг