Осмондаги юлдузлар камаймоқда
Олимларнинг кузатувларига қараганда, одамларга тунда кўринувчи юлдузлар сони тобора камайиб кетяпти. Гап шундаки, осмон йилига 7-10 фоиз ёришиб бормоқда.
Тадқиқотчилар 50 мингдан ортиқ мустақил олимнинг 2011 йилдан 2022 йилга қадар кузатувларини таҳлил қилишди. Улар «юлдузларнинг шаҳар шароитида яшовчи одамларга кўринмас бўлиб бориш суръати жуда юқори»лигини таъкидлашди. Бу тунги осмон ёрқинлашиб бораётгани билан изоҳланади. Осмоннинг ёришиш даражаси йилига Европада +6,5 фоиз, Шимолий Америкада +10,4 фоизга ўсмоқда.
Шу кетишда 250 та юлдуз кўринадиган жойда туғилган бола 18 ёшга тўлганида осмонда фақат 100 та юлдузни кўради, дея хулоса қилишди олимлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter