Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади

Бугун, 10 июль куни Тошкент вақти билан 07:14 да (10.07.2021 йил, Гринвич бўйича 02:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 70,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 307 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 199 км.
- Гулистон шаҳрида 3-4 балл, 256 км.
- Наманган шаҳрида 3-4 балл, 260 км.
- Андижон шаҳрида 3-4 балл, 262 км.
- Жиззах шаҳрида 3 балл, 294 км.
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 307 км.
- Самарқанд шаҳрида 3 балл, 342 км.
- Термиз шаҳрида 3 балл, 351 км.
- Қарши шаҳрида 3 балл, 432 км.
- Навоий шаҳрида 2 балл, 486 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter