Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтмоқчи бўлган қирғиз амалдори қўлга олинди

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтмоқчи бўлган қирғиз амалдори қўлга олинди

Фото: kloop.asia

Давлат чегарасидан ноқонуний равишда Ўзбекистонга ўтган қирғизистонлик амалдор қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Қайд этилишича, ўз юртидан қочмоқчи бўлган шахс Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани ҳокими Тилак Матраимов бўлиб, у ўзбек-қирғиз чегарасини ажратиб турган дарё орқали Ўзбекистонга ўтаётганда давлат чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Ушланган пайтда ҳоким билан бирга унинг ўғли ва шахсий тансоқчиси бўлгани айтилади.

Ўзбек чегарачилари 9 октбярь куни Т. Матраимов ва унинг ҳамроҳларини қўшни давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига топширган.

Айтилишича, Матраимов Қирғизистонда катта таъсирга эга сулола вакили ҳисобланади. Унинг яқин қариндошлари давлатнинг юқори лавозимларида ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг