Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

28 июн – 3 июл кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

«Ўзгидромет» маълум қилишича, хавф қуйидаги ҳудудларда кутилмоқда:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Айрим ҳудудларда эса ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Шунингдек, фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш, хавфли ҳудудларга бормаслик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг