Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» тоғли ҳудудлар аҳолисини огоҳлантирди

«Ўзгидромет» тоғли ҳудудлар аҳолисини огоҳлантирди

«Ўзгидромет» тоғи ҳудудлар аҳолисига мурожаат билан чиқди.

«2022 йил 21 январдан 28 январгача Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истоқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз»,— дейилади  маълумотда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қамчиқ» довони ҳудудида ноқулай об-ҳаво кузатилиш бўйича баёнот чиққанди. Шунингдек, кеча Чимён ҳудудида қор кўчгани бўйича маълумотлар эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг