Пойтахтнинг собиқ «Илон ота» масжиди ёнида йирик ёнғин содир бўлди (фото)

Пойтахтнинг собиқ «Илон ота» масжиди (ҳозирги номи «Убай ибн Каъб») ёнидаги бинода катта ёнғин содир бўлди.
Ёнғин видеолари турли Телеграм каналларда тарқалди, ундан бахтсиз ҳодиса кўлами кенглигини билиш мумкин.
Xabar.uz мухбирининг воқеа жойидан маълум қилишича, айни дамда ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса жойида ишлаган усталардан бири енгил жароҳат олган.

Ҳодисанинг бирламчи сабаби сифатида жазирамада электр токи туташуви экани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter