Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» бўйича берилган ваъда қимматга тушди

«Права» бўйича берилган ваъда қимматга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир  ўтказилган.

Унда фуқаролар Р.Д. ва Т.С. фуқаро А.А.га гўёки вилоят ЙҲҲБ ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро С.Э.га танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг