Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профилактика инспектори ўзини ёқиб юборган аёл ҳаётини сақлаб қолди

Профилактика инспектори ўзини ёқиб юборган аёл ҳаётини сақлаб қолди

Фото: ИИББ

Жорий йилнинг 8 июль куни Бўка тумани «Қорақудуқ» маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов ўз ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу маҳаллада яшовчи 67 ёшли фуқаро М.Х. (аёл) ўзини ёқиб юбораётганини кўриб, дарҳол оловни ўчириш чораларини кўради ва фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туман марказий шифохонаси томонидан фуқаро М.Х. га, I-II даражали куйиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, катта лейтенант Фарход Кулматов фуқарони қутқараётган вақтида, унинг ўзида (ўнг қўл соҳаси) ҳам II-III даражали куйиш жароҳати борлиги шифохона маълумотномасида кўрсатилган.

Фуқаро М.Х. суҳбат давомида, оиласида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани ва бундан қаттиқ ранжиганини айтиб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ёқиб юборганини баён қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг