Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура департаменти долларчиларга қарши «ов» ўтказди

Прокуратура департаменти долларчиларга қарши «ов» ўтказди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ш. фуқаро А.И.га жами 8 000 АҚШ долларини 90,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.Х. фуқаро И.К.га 3 100 АҚШ долларини 34,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг