Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура изсиз йўқолган она ва икки бола юзасидан баёнот берди

Прокуратура изсиз йўқолган она ва икки бола юзасидан баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Риштон туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзанди билан бедарак йўқолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

Аниқланишича, 21 февраль куни фуқаро Г.Н. вояга етмаган фарзандлари Ш.Х. ва И.Х.лар билан яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Қидирув тадбирлари давомида, ушбу куни вояга етмаган Ш.Х.нинг мурдаси Катта Фарғона каналининг Бағдод туманидан оқиб ўтган қисмидан топилган ва тегишли экспертизалар тайинланган, дейилади Фарғона вилояти прокуратураси хабарида.

Мазкур ҳолатда бедарак йўқолган фуқароларни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатни келгусида тергов йўли билан текшириб, аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни Жиноят кодекснинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Фарғона вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Г.Н. ва унинг бир нафар фарзандини топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг