Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура Тошкентда қалбаки доллар сотувчисини ушлади

Прокуратура Тошкентда қалбаки доллар сотувчисини ушлади

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент шаҳрида қалбаки 10 000 АҚШ долларини сотган шахс ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро А.А. 100 АҚШ доллари купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Р.З.га 6 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, ундан ушбу қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг