Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида икки юк машинаси тўқнашди

«Қамчиқ» довонида икки юк машинаси тўқнашди

фото «fvv.uz»

Бугун, 2 декабрь куни «Қамчиқ» довонида юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу хақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 10 тонна гуруч ортилган «Isuzu» русумли юк машинаси ёғоч қириндиси олиб кетаётган шу русумдаги бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида ёғоч қириндиси ортилган автомобил ён томонига ағдарилган. Иккала транспорт воситасининг ҳайдовчилари турли даражада енгил тан жароҳатлари олган. Уларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг