Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршилик 20 ёшли аскарнинг Тошкентдан жасади қайтди

Қаршилик 20 ёшли аскарнинг Тошкентдан жасади қайтди

Жорий йилнинг 12 январь куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизмат ўтаётган йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида  хабар берилди

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри «Худойзор» маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган ҳарбий хизматчи 2022 йилнинг май ойида Тошкент вилояти Зангиота туманига ҳарбий хизматга кетган.

Марҳум йигитнинг уйдагиларига 11 январь куни кечки соат 17:30 ларда ҳарбий қисмдан қўнғироқ бўлиб, ўғли эҳтиётсизлик сабаб ўзини отиб қўйганлигини айтган.

Марҳумнинг холаси жасад экспертизага берилмаганлиги, жасадда эса турли тан-жароҳат излари борлигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, жиянининг иккита тиши синган, қошининг тепаси ҳам мушт таъсирида ёрилган ҳолатда бўлган.

Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдириб, ҳозирда Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар суриштурув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг