Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда тўйда келин-куёвнинг қариндошлари оммавий муштлашув содир этишди

Қашқадарёда тўйда келин-куёвнинг қариндошлари оммавий муштлашув содир этишди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёшлар тўйда оммавий муштлашув уюштиргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги тўйхонада содир бўлган. Маълум бўлишича, муштлашувда келин-куёвнинг дўстлари ва қариндошлари иштирок этган.

Мазкур ҳодисанинг 11 нафар иштирокчисига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Қўшимча қилинишича, воқеадан кейин томонлар учрашиб, бир-бирларига қарши ёзилган аризаларни қайтариб олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг