Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ЙПХ ходими ишдан олинди

Қашқадарёда ЙПХ ходими ишдан олинди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё гаиларидан навбатдаги» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан хабар берилган эди.

Мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов ўз билдиргисига кўра «эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланиши» чораси қўлланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг