Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги қишлоққа бу сафар бўри келди (фото)

Қашқадарёдаги қишлоққа бу сафар бўри келди (фото)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги қишлоқларнинг бирига бўри келиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, «Тўқмор» МФЙ да яшовчи фуқаро Н.О.нинг ҳовлисига ёввойи ҳайвон кириб қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.

Шундан сўнг, Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Кўкдала туман ИИБ ходимлари фуқаронинг ҳовлисига кириб қолган ҳайвон бўри эканлигини аниқлашди.

Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган «Зооцирк» хусусий корхонасига хабар берилган. Мутахассис томонидан бўрининг ҳолати ўрганилиб, унинг хулосаси билан табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчи туманидаги «Яшнобод» маҳалласи ҳудудига айиқ келиб қолганди. Бўридан фарқли равишда айиқ отиб ўлдирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг